This article examines the features of information exchange in an informed society and highlights the scientific interpretation, characteristics and positive aspects of an informed society. It also substantiates the fact that social networks and messengers have become the main means of information exchange and appear as new opportunities for information exchange.
В данной статье рассматриваются особенности обмена информацией в информированном обществе, рассказывается о научной интерпретации, характеристиках и положительных аспектах информированного общества. А также, обоснован факт, что социальные сети и мессенджеры стали основными средствами обмена информацией и появляются новые возможности в данном направлении.
Калит сўзлар: ахборот, ахборот алмашинуви, жараён, прогноз, ахборотлашган жамият.
хборот жамият ва давлат ривожланишининг муҳим омили. Шу боис, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларда ахборот-коммуникация ва компьютер технологиялари барча соҳаларга самарали жорий этилгани муваффақиятлар гарови ҳисобланади. Бунинг асосини ахборотлашув, коммуникация ва компьютер технологиялари ташкил этади. ХХI аср эса ахборотлашган жамият асридир.
Ахборотлашган жамият ва унда ахборот алмашинувининг хусусиятлари масаласини муҳокама қилиш учун даставвал «ахборотлашган жамият» тушунчасининг келиб чиқиши ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Америкалик социолог Даниел Белл (1919–2011 й.)нинг ахборот технологиялари ривожланиши тарихига бағишланган тадқиқотида1 «Ахборотлашган жамият» тушунчаси чуқур таҳлил қилинган. Д.Беллнинг концепциясига кўра, ахборотлашган жамият қуйидагича хусусиятларга эга:
- ахборий-техник – бу техникавий заҳиралар бўлиб, уни жамият ишлаб чиқаради ва фойдаланади;
- ижтимоий-ахборот – бу жамият томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш;
- ижтимоий-техник – ижтимоий-антропологик хусусиятларни қамраб олади. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, жамият ахборотлашиши ижтимоий ҳаётга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Бунга, аввало, оммавий ахборот воситалари, уяли телефон ва интернет тармоғи ривожланиши натижасида шаклланган янги ижтимоий муаммоларни киритиш мумкин.
Америкалик социолог Д.Беллнинг таъкидлашича, ахборотлашган жамият, аввало, маълумотлилик даражаси ва малакасига кўра, миллат элитасини шакллантирадиган жамият. Тадқиқотчи ахборотни жисмонан истеъмол қилинмайдиган ва эскирмайдиган «жамоавий маҳсулот» сифатида талқин қилиб, индустриал жамиятда инсон ҳаётий фаолиятидаги мутлақо янги маҳсулот бўлгани учун унга нисбатан ўша даврда муомалада бўлганидан ўзгача меъёр ва мезонларни қўллаш кераклигига эътибор қаратади2.
Ахборотлашган жамиятда янги билимларни ўзлаштириш усули ҳисоблаш техникасига асосланишини ўрганган Э.Тоффлернинг фикрича, «ахборотлашган жамиятда фан услублари ҳажм жиҳатдан жуда катта бўлган маълумотларни йиғиш имконини беради»3. Бунда олимлар янги фактларни қидириш ўрнига корреляция ва тенденцияларни ўргатишда мумкин бўлган илмий маълумотларни ахборот операциялари орқали олади. Хуллас, ахборотлашган жамиятда ишлаб чиқаришнинг манбаи билимни тўплаш технологиялари, ахборотни қайта ишлаш ва рамзий коммуникацияларга боғлиқ бўлади.
«Ахборотлашган жамият» иборасини илк бор япон олими Ю.Хаяши ва бир неча япон ташкилотларидаги мутахассислар қўллаган.
«Ахборотлашган жамият инсониятнинг энг улкан ютуқларидан бири, – деб ёзади япон олими Й. Маъсуда. – Янги технологияларнинг ривожланиши ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос ижобий ўзгаришига олиб келади»4. Натижада «Ахборотлашган жамиятда инсоний қадриятлар ўзгаради. Бу жамият синфсиз ва зиддиятсиз бўлиб, уни кичикроқ давлат аппарати бошқаради»5. Япон социологининг ахборотлашган жамият концепциясига қўшган ҳиссаси аввало ахборотлаштириш билан компьютерлаштиришни ижтимоий тараққиётнинг алоҳида соҳалари сифатида бир-биридан ажратгани бўлди.
Дарҳақиқат, «ахборотлашган жамият» тушунчасини Й.Маъсуда янада кенгайтириб, постиндустриал жамият назарияси ҳақидаги фалсафий концепциясида ахборот ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида пешқадамлик қилишини ва жамиятнинг технологик тараққиёти даврида ҳукм сурадиган «ахборот хокимияти» вужудга келишини асослаб беради. Аслида, «ахборот ҳокимияти» саноатлашган жамиятда давлат бошқарувининг амалдаги учта ҳокимиятига нисбатан норасмий тарздаги «тўртинчи ҳокимият» издошидир.
Й.Маъсуда инсоният тамаддуни ривожланишини: анъанавий, индустриал ва ахборотлашган (постиндустриал) жамиятга бўлиб, унда ахборотлашган жамиятни 10 та атрибутга ажратган. Ахборотлашган жамиятда «Трансформациялашган матбуот»нинг шаклланиши ва ривожланиш омиллари6 социология фанлари доктори О. Абдуазимов томонидан фанга киритилган.

Ахборотлашган жамият ва оммавий коммуникация воситаларининг келиб чиқишини тадқиқ этган ўзбек социологи О.Абдуазимов оммавий коммуникация воситаларининг тараққиёт тарихини уч даврга бўлиб ўрганишни таклиф этади. Учинчи даврда электрон воситали ахборот алмашинуви пайдо бўлиши билан ахборотлашган жамиятга ўтиш содир бўлганини таъкидлайди7.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг етакчи мутахассисларидан А.Арипов ахборотлашган жамиятнинг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатади:
А. Арипов концепцияси ахборотлашган жамиятнинг Ўзбекистон шароитидаги хусусиятини очиб бериши нуқтаи назаридан қимматлидир.
Ҳозирги пайтда ахборот алмашинуви жаҳондаги глобаллашув ахборотлашган цивилизация шаклланишининг таркибий қисми сифатида аввалги замон шароитидан бутунлай фарқ қилади. Аввал ҳар бир фуқаро асосан ўз давлати ва миллати ахборот тизими таъсирида ривожланган бўлса, энди жаҳон миқёсида бутун инсоният яратган ахборотлар оқимининг кучли таъсири остида шаклланмоқда.
Ривожланаётган Ўзбекистонда ҳам ахборот оқими ошиб бораётгани ахборот алмашинуви жараёнига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Ахборот алмашинувидаги бу миқдор ва сифат ўзгаришлари, табиийки, жамият ҳаётига янгиликлар олиб кирмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ахборот алмашинувини тартибга солувчи функцияларга амал қилинаётгани туфайли социумда ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда.
Агар ахборот алмашинуви ҳодисасига кенг кўламда қарасак, унинг инсон ва жамият ҳаётида нечоғлик катта аҳамиятга эгалигига гувоҳ бўламиз. Социумнинг энг кичик элементи – индивиддан тортиб, инсоният жамиятигача, яъни барчасининг мавжудлик ва ривожланиш шарти ахборот алмашинувидир. Шунга кўра, ахборот алмашинуви жараёнини прогнозлаш ва тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.
Ахборот алмашинувига тизим сифатида ёндашиш илмий адабиётларда муайян даражада тадқиқ этилган. Бунга, В.Афанасьев9, В.Тюхтин10, А.Урсулаваларнинг11 илмий ишларини мисол қилиб келтириш мумкин. Мазкур ишларда муаммолар асосан тизимли (тузилмавий-функционал) таҳлил этилган. Тизимли ёндашувнинг бундай усули фалсафа, психология, юриспруденция, матбуот назарияси, иқтисодиёт ва педагогика бўйича амалга оширилган илмий ишларга хосдир. Бинобарин, ахборот алмашинув ҳодисасини тадқиқ этишда социолог олимлар тизимли ёндашув усулига мустаҳкам таянгани бежиз эмас.
Ахборотлашган жамият тўғрисидаги замонавий назарияларда ахборот ва ахборот алмашинуви жараёни муҳимлиги таъкидланиб, ижтимоий ўзаро боғлиқликнинг бир бўлаги сифатида талқин қилинади12. Ахборот алмашинувининг бошқа фундаментал жараёнлар билан алоқалари модели тизим ясовчи элементларни ўзида мужассамлаштиради.
Жамиятда ахборот алмашинуви жараёнларига, аҳолининг ахборот маданияти юксалишига жиддий таъсир кўрсатувчи омил бу глобал ва маҳаллий коммуникация тармоқларининг давр талабларига муносиб равишда ривожланишидир. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни тараққий эттириш учун юксак ахборот технологиялари иқтисодиётнинг ҳамма соҳасига босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бироқ ялпи интернетлашув жамиятда ва шахслараро ахборот алмашинувини янада тезлатиши, ҳажмини ошириши билан бир қаторда, ахборот хуружларининг кўпайишига ҳам олиб келиши мумкин. Фуқароларни, айниқса, ёш авлодни глобал тармоқнинг салбий таъсиридан сақлаш учун ўз вақтида давлат томонидан барча хавфсизлик чоралари кўрилиши зарур. Хусусан, ахборот соҳасидаги хавфсизликни ишончли таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги доктринасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.13
Э.Тоффлернинг фикрича, инсоният ахборотлаштириш орқали «эволюцион тараққиётнинг янги даврига қадам қўймоқда. Бу шунчаки ўзгартирилган жамият эмас, балки бутунлай янги жамиятни қуришдир»14. Бундай жамиятни қуриш осон бўлмайди, кўплаб назарий ва амалий аспектдаги чуқур илмий тадқиқотлар олиб борилиши талаб этилади.


Юқоридаги фикрлардан хулоса қилган ҳолда, ахборотлашган жамиятга ўтишнинг ижобий томонлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
Сўнгги йилларда электрон алоқа учун янги технологик манбалар пайдо бўлиб бормоқда. Ушбу манбалар ахборот асрининг ўзига хос хусусиятига айланиб, ўзаро ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятларни яратиб бермоқди. Ҳозирда маълумотни қизиққан аудиторияга етказиш функцияси нафақат анъанавий оммавий ахборот воситалари, балки замонавий медиа маконлари (ижтимоий тармоқлар, блоглар, форумлар, фото, видеохостинг) томонидан ҳам амалга оширилади. Бу ахборот алмашинувининг янги хусусияти сифатида намоён бўлмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар ахборот алмашинувининг асосий воситасига айланиб, жамоатчилик фикрини шакллантиришда кенг қўлланиши мумкин. Инсонлардаги ахборотга бўлган эҳтиёжни қондиришда анъанавий ахборот воситаларининг имкониятлари тобора кисқариб бормоқда. Шу билан бирга, ахборотни чеклаш, ёпиб қўйиш ёки ахборот олишни таъқиқлаш билан муаммо ҳал бўлмайди. Тизимни бошқариш, тартибга солиш, ундан фойдаланиш меъёрларини такомиллаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Интернет блоггерлик фаолияти жаҳон тажрибасида ҳам тартибга солинмаган йўналиш бўлиб, унинг имкониятларини самарали йўналтириш орқалигина жамоатчилик фикрини салбий руҳда шаклланиши олдини олиш мумкин бўлади.
Фойдаланган адабиётлар:
1. Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество: опыт социального прогнозирования. Пер.с англ. В. Л. Иноземцева. – М.:Academia,1999. – 956с.
2. Тоффлер, Э. Третья волна = The Third Wave. – М.: АСТ, 2010. – С.448.
3. Маъсуда Й. Информационное общество как постиндустриальное общество. – М.: 1991. - С.172.
4. Абдуазимов О. Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни (Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг 2001–2016 йиллардаги материаллари мисолида). Монография. –Тошкент: Fan va texnologiya, 2016. – Б. 49–66.
5. Арипов А.Н. Закономерности и тенденции формирования информационного общества // Материалы научно-методического семинара. – Тошкент, 2013.
6. Афанасьев В.Г. Человек, общество, управление, информация: опыт системного подхода. – М.: 2013. – 208 с.
7. Тюхтин В.С. Отражение системы, кибернетика: Теория отражения в свете кибернетики и системного подхода. – М.: Наука, 1972. – 256с.
8. Урсула А.Д. Природа информации: Философский очерк. – Челябинск: 2010. – 231с.
9. Кастельс М. Галактика Интернет: Размышления об Интернете, бизнесе и обществе.– Екатеринбург: У-Фактория, 2004.
10. Муаллиф фикри ва таклифи.
11. Тоффлер Э. Шок будущего. –М.:АСТ, 2001. – С.669.
1 Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество: опыт социального прогнозирования. Пер.с англ. В. Л. Иноземцева. – М.:Academia,1999. – 956 с.
2 Ўша жойда.
3 Тоффлер, Э. Третья волна = The Third Wave. – М.: АСТ, 2010. – С.448.
4 Маъсуда Й. Информационное общество как постиндустриальное общество. – М.: 1991. – С.172.
5 Ўша жойда.
6 Ўша жойда. Б.184 – 211.
7 Абдуазимов О. Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий ком-муникациялар социологиясининг ўрни (Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг 2001–2016 йиллардаги материаллари мисолида). Монография. – Тошкент: Fan va texnologiya, 2016. – Б. 49 – 66.
8 Арипов А.Н. Закономерности и тенденции формирования информационного общества // Материалы науч-но-методического семинара. – Ташкент, 2013.
9 Афанасьев В.Г. Человек: общество, управление, информация: опыт системного подхода.– М.: 2013.– 208 с.
10 Тюхтин В.С. Отражение системы, кибернетика: Теория отражения в свете кибернетики и системного подхода. – М.: Наука, 1972. – 256с.
11 Урсула А.Д. Природа информации: философский очерк. – Челябинск: 2010. – 231с.
12 Кастельс М. Галактика Интернета: Размышления об Интернете, бизнесе и обществе. – Екатеринбург: У -Фактория, 2004.
13 Муаллиф фикри ва таклифи.
14 Тоффлер Э. Шок будущего. – М.: АСТ, 2001. – С. 669.
