В средние века на всем Ближнем и среднем Востоке выделкой бумаги высокого качества особенно славились мастера бумажного дела Самарканда, передававшие секреты своего мастерства из поколения в поколение. Самаркандская бумага была известна не только в странах мусульманского мира, но и в Европе.
Известно, что на Самаркандской бумаге делали свои наброски, эскизы, рисунки и чертежи многие выдающейся деятели европейского возрождения. Мало уступали по качеству Самаркандской бумага Бухары, Герата и некоторых других городов.
Высоко оценивая превосходную бумагу Самарканда проф А.А. Семенов отмечает: «И бухарская и Гератские бумаги в одинаковой мере отличались высоким качествами: прочностью, прекрасным глянцем, теплотой их чуть желтоватого или совершенно белого цвета и легкостью письма на них. Поэтому истинные шедевры каллиграфического искусства, бухарские и Гератские рукописи XV–XVI вв. весьма в значительной степени обязаны своему чудесному оформлению именно прекраснейшей бумаге».
Среднеазиатская бумага как Самаркандского, так и Бухарского и Кокандского производства была трех основных сортов или разновидностей. Она изготавливалась из шелковых оттисков и как пишет А.А. Семенов, была элегантно плотной, с идеально гладкой поверхностью, по большей части цвета крем, она превосходно лощилась и была очень приятной на ощупь.
Ўрта Осиёда қоғоз ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши жуда қадим за-монларга бориб тақалади, хусусан, исломгача бўлган даврга, айрим тарихий маълумотларга кўра, хитойликлар таъсирида юзага келган дейилади. Буюк араб файласуфи ва тарихчиси Ибн Халдун «Муқаддимат ал-алам» асарида қоғоз ишлаб чиқаришни илк бор VIII аср охирларида яшаган бармакидлардан Фазл ибн Яҳё йўлга қўйган. Бу шахс араб халифалигининг Каспий бўйи минтақалари ва кейинчалик Хуросонда амир вазифасида ишлаган. Бу минтақаларда ўша даврда ишлатилган папирус қоғозига эҳтиёж жуда катта бўлиб, у етишмас эди.
Ўрта Осиёда, хусусан, Мовароуннаҳрда қоғоз ишлаб чиқарилиши унинг пойтахти бўлган Самарқанд шаҳри билан боғлиқ. У ўзининг ажойиб қоғози ва ипак ишлаб чиқариши билан жаҳонга машҳур бўлган. Араб истилосининг биринчи йиллариданоқ арабларга Самарқанд қоғоз фабрикаларининг борлиги маълум бўлган.
Араб халифалигининг ғарбий минтақаларида ва кейинчалик Европада ҳам қоғоз ишлаб чиқарилиши Самарқанд номи билан боғлиқ. Самарқанд қоғозининг юксак сифати ва унинг ишлаб чиқарилишининг яхши йўлга қўйилиши, кейинги асрларда ҳам давом этган. Форс қўлёзма манбаларига кўра, Х асрда Самарқанд қоғози дунёнинг ҳамма давлатларига тарқатилган. ХI асрда эса, форс шоирлари ўзларининг асарларида ўша даврдаги Самарқанднинг қоғоз ишлаб чиқарувчи устахоналарини мақтаб ёзганлар. Мўғул истилочиси Чингизхон босқини, ярим Осиёни кулга ва чўлга айлантирган бўлса ҳам, маданий ҳаётнинг бир қисми бўлган қоғоз ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилмаган. Шунингдек, Самарқанд қоғози қаерда ишлаб чиқарилгани ҳақидаги қимматли маълумот Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарида қуйидагича келтирилади: «Оламда яхши қоғоз Самарқанддан чиқар, Жувози қоғозлар суйи тамом Конигилдан келадур. Конигил Си-ёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар».


ХVIII асрда ҳукмронлик қилган Аштархонийлардан бўлган Абдулазизхон даврида (1645–1680) юксак сифатли Самарқанд қоғози жуда қадрланган. Ўша даврдан бизгача етиб келган қўлёзмалар, қоғозларининг яхши ишланганлиги буни тўлиқ тасдиқлайди. Улар қалинроқ, сарғимтир, ушлаганда ёқимли, яхши ялтиратилган. ХVI ҳамда ундан кейинги асрлардаги вақф ҳужжатлари ҳам буни тасдиқлайди. Рус археологларидан бирининг ёзишича, Сиёб дарёсининг қуйироғида, унга Оби Машҳад ирмоғи келиб тушадиган ерида шаҳзода Абдуллахон ариғининг кўприги жойлашган. Бу кўприкдан юқори ва пастда Сиёб дарёсидан тарқаладиган ариқлар бўйлаб жуда кўп қоғоз тегирмонлар жойлашган. Тегирмонлар ҳужжатларда айтилишича, ёғочдан, тошлардан ва темирлардан қурилган. Бу жой Самарқандда қоғоз тегирмонлари бўлган ягона жой бўлиши ҳам мумкин.
Бизнинг кўриб чиққан ҳужжатларимиз ҳам бу турдаги тегирмонлар фақат шу ерда бўлганлигини тасдиқлайди. Маълумки, Самарқанд VII асрдан бошлаб қоғоз ишлаб чиқариш билан жуда машҳур бўлган ва унинг қоғозлари турли мамлакатларга кўп миқдорда олиб кетилган. Самарқанд қоғозига ёзилган қўлёзмалар қоғозининг афзаллиги билан фарқланади. Буни Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номли Шарқ қўлёзмалари маркази фондидаги қуйидаги қўлёзмалар ҳам тасдиқлайди: №447; 471; 1598; 1620; 1844; 2112; 2134; 3440; 3476; 3779; 4472; 5369.
Ўрта Осиёнинг Самарқанддан бошқа шаҳарларида ҳам қоғоз ишлаб чиқариш мавжуд бўлган. Бундай шаҳарлар асосан қадимий Бухоро ва Ҳирот ҳисобланган. Бу шаҳарлар илм марказлари бўлиб, у ердаги мадрасаларда олимлар, хаттотлар, кўчирувчилар, сарой ва шахсий кутубхоналар фаолият олиб борган. Бухорода қоғоз ишлаб чиқаришнинг қачон бошланганлигини айтиш қийин. Кейинчалик Бухорода ипакдан қоғоз ишлаб чиқаришни (1252–1253) йиллардан бошланган деб ёзишади. Бухоролик қарияларнинг ҳикоя қилишларича, бу шаҳарда қоғоз ишлаб чиқариш узоқ йиллар давом этган ва ХVIII асрда Аштархонийларнинг охирги хонлари ва биринчи Манғит хонлари даври – диний ва моддий маданиятнинг умумий инқирози даврига келиб тўхтаган.
Бухорода қоғоз ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи жой номлари ҳозиргача сақланиб қолган. Масалан, Комот туманида (ҳозирги Вобкент) Жувози қоғоз ариғи бор, бу ерда аҳоли яшамайди. Яна бошқа Жувози қоғоз ариғи Зарафшондан чиққан ва Шаҳривурд деб номланади. Шаҳривурд атрофида ХIХ асрнинг 90 йилларигача 30 хонадондан иборат аҳоли яшаш жойи бўлган.
ХV асрда Ҳирот шаҳри машҳур маданият марказларидан бири бўлган. Султон Бобурнинг ёзишича, Ҳиротнинг қоғоз устахоналарига тенг келадигани бутун дунёда топилмаган. Охирги Темурийлардан Султон Ҳусайн Мирзо (1469–1506) ва унинг вазири буюк шоир, олимлар, шоирлар ва мусаввирлар ҳомийси – Алишер Навоий даври адабийижодий, маориф уйғониш даври бўлган ва қайноқ маданий ҳаёт туфайли пойтахт жуда кўп миқдордаги қоғозга эҳтиёж сезган. Бухоро ва Ҳирот қоғози ҳам ўзининг олий сифатлари – пишиқлиги, ажойиб жилоси ёки сарғимтир, оппоқлиги ва унда енгил ёзилиши билан фарқланган. Шунинг учун ХV–XVI асрлардаги Бухоро ва Ҳирот қўлёзмаларидаги хаттотлик санъатининг асл манбалари, албатта, унинг қоғозининг жилосига боғлиқ. Буни Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондидаги қуйидаги қўлёзмалар ҳам тасдиқлайди: №1433; 1995; 2102; 2116; 2197; 2200; 3480; 7463; 9109.
Ўрта Осиёда қоғоз ишлаб чиқарилиши тартибсизлик ва ўзаро урушлар даврида қисқариб кетди ва таназзулга юз тутди. Бу даврга келиб усталар ўз ҳаётларини сақлаб қолиш ва тинч яшаш мақсадида бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлдилар. Шундай кўчманчилик туфайли Қўқон шаҳрида ва унинг атрофидаги Қоғозгар ҳамда Чорку яшаш жойларида ёзув қоғози ишлаб чиқариш пайдо бўлди. Самарқанд ва Бухоро каби қадимги марказларда қоғоз ишлаб чиқарилиши бутунлай тўхтагач, Қўқон Туркистоннинг барча марказларини (Орол денгизидан Хитойгача) қоғоз билан ягона таъминловчиси бўлиб қолди. Қўқон қоғози Қашқарга ва Шимолий Афғонистонга олиб борилган. Бу қоғозларга барча маҳаллий шарқ қўлёзмалари, аҳамиятли ҳар хил мазмундаги элчилик ҳужжатлари, хонлар ва амирларнинг фармонлари, элчилик ва савдо-сотиқ ҳужжатлари ёзилган.
Ўрта Осиёда қўлда қоғоз ишлаб чиқаришнинг кўп асрлар давом этган босқичларининг умумий белгилари, унинг навлари ва маҳаллий қоғоз турларида кўринади. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондида сақланувчи қўлёзмаларнинг кўпчилигини шу Қўқон қоғози ташкил этади. Масалан, қуйидаги қўлёзмалар: №648; 726; 1711; 2223; 3622; 7438; 8241; 9350; 9496; 10034.
Бизгача етиб келган қўлёзмалар бўйича қадимги даврдан то ХVII асргача Самарқанд қоғози уч турга бўлинади.
Биринчи тури – ипак толалардан тайёрланган ва ҳеч қандай пахта аралашмаган. Бу қоғоз ўта сифатли, пишиқ, юзаси жуда силлиқ новвот рангда. Ушлаганда ёқимли бўлиб, «ипак» деб аталган.
Иккинчи тури – ярим ипак қоғози. Ярми ипак толаси ва ярми каноп толалари аралашмасидан тайёрланган. Бу қоғоз қалин, пишиқ, яхши силлиқланган. У ним каттони ярим каноп қоғози деб аталган ва узоқ давр мобайнида яхши қоғоз ҳисобланган.
Учинчи тури – тўлиқ пахта толасидан ишлаб чиқарилган. Бу қоғоз ўзининг сифати ва ишлаб чиқарилиши билан ярим ипак қоғоздан пастроқ турса ҳам, ўзининг жуда кўп яхши ҳислатлари билан машҳур бўлган. Қадимги Европа қоғозларига ўхшаш сув белгилари бўлмай, қолип излари кўринмаган. Бу ўртаосиёлик усталарга маълум эмас эди, лекин унда ягона ўзига хос алоҳида белги бундан истисно бўлиб, у бир танга (20 тийинлик) дан бироз каттароқ ҳажмдаги оқ ҳалқа кўринишида. Ушбу белги ХVI аср биринчи ярмида яшаган таниқли самарқандлик қоғоз устаси Мир Иброҳимнинг ўзига хос маркаси эди. Шунинг учун бундай қоғозни Ўрта Осиёда Мир Иброҳимий деб айтиб келинган у ҳақда Бухорода ёзилган бир қўлёзмада шу ҳақида маълумот бор: «Убайдуллахон Шайбоний (1533–1539) даврида мирлардан учтаси маълум бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз санъатида тенги йўқ усталардан эди: биринчиси Мир Убайд моҳир хаттот; иккинчиси – Мир Шафи эса, китоб тўпловчи бўлиб, китобларга олтин суви ва бўёқлардан ажойиб безаклар, хотима, виньеткалар ва бошқа буюмларга ишлов бера оладиган уста бўлган; учинчиси – юқорида номи зикр этилган Мир Иброҳим ажойиб қоғоз устаси эди».
Ўша даврда Бухорода Қуръоннинг ягона уч-тўрт нусхаси мавжуд бўлиб, ХVI аср Мирларнинг учалови ҳам бу Қуръонларни қайта кўчириш ва безак бериш ишларини амалга оширган. Мазкур қўлёзмалар ўзининг тенгсиз гўзаллиги ва яхлит умумий ишнинг мутаносиблиги билан ажралиб туради. Улар қўлёзма санъатининг юқори даражадаги асарлари бўлган.
Самарқанд қоғози ёки шарқона қоғоз, Султоний ҳамда Хуросон қоғози каби терминлар ишлатилган, улар сифати ва нафислиги билан бошқаларидан ажралиб турган. Шу сабабли, Самарқандда тайёрланган қоғоз турлари довруғи дунёга тарқалган.
