В быстроразвивающемся мире для оказания услуг читателям на основе передовых технологий и условий на высоком уровне важным требованием сегодняшнего дня считается повышение и усовершенствование навыков и квалификаций сотрудников информационно-ресурсных центров. О работах, осуществляемых в информационно-ресурсном центре Ургенчского государственного университета, вы можете узнать, прочитав данную статью.

Инсоният яралибдики, билим олишга, оламни ўрганишга ҳаракат қилади. Тарихга назар соладиган бўлсак, бугунги кундаги имкониятлар тараққиётнинг ривожланиши ва равнақ топишида ўтмишдагидан анча фарқ қилади. Шу жумладан инсонларнинг янгиликка, билим олишга бўлган иштиёқи шиддат билан ошиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Илгари билим олиш учун кутубхоналарга борсак эски, қоронғи бинода, шароити оғир бўлган хоналарда кекса онахонларнинг китобхонларга хизмат қилаётганларига гувоҳ бўлардик. Агарда сизга биронбир адабиёт ёки маълумот керак бўладиган бўлса навбат кутиб ўтиришга тўғри келарди. Ҳозирги кунда эса юртимизнинг қайси гўшасидаги кутубхоналарга борманг юзларида табассум билан «лаббай» деб, кўксига қўлларини қўйиб хизмат қилаётган ёшларга кўзингиз тушади. Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, маълумот ва китоб олиш учун ҳеч қандай навбат кутишлар ёки бўлмаса «бизнинг кутубхонада йўқ экан, фалон жойга боринг» деган гапни эшитмайсиз. Агар зарур китоблар кутубхонада топилмаса, шу заҳотиёқ интернет тармоғига уланган компьютерлар орқали керакли маълумотларни топиб беришади. Ўқув залларига кирсангиз кенг, ёруғ, шинам хоналардаги юмшоқ ўриндиқларда китоб ўқиш билан бир қаторда фойдаланувчилар учун яратилаётган шароитларни кўриб дилингиз яйрайди. Айниқса, таълим даргоҳларидаги ахборот-ресурс марказларининг имкониятлари таҳсинга лойиқ.

Шу қаторда Урганч давлат университети Ахборот-ресурс маркази томонидан амалга оширилган ишларни ҳам айтиб ўтиш ўринли. Марказ бугунги кунда турли тоифадаги китобхонларга хизмат кўрсатиб келади. Таълим даргоҳида талабаларнинг асосий диққати дарслик, ўқув қўлланмалар, яъни таълим соҳасига қаратилган адабиётларга йўналтирилганини айтиб ўтишимиз мумкин. Марказда китобхонларнинг билим соҳалари билан бир қаторда бадиий адабиётларни ҳам ўқиб боришлари учун бадиий адабиёт ўқуви ойликлари ўтказиб борилади. Ойлик доирасида, асосан, миллий маънавиятимизни акс эттирувчи асарлар, яъни юртимиздаги ҳар бир китобхоннинг ўқиши зарур бўлган адабиётлар танланиши, бугунги кун ёшларининг ватанпарварлик руҳида тарбия топишида самарали ёрдам бериб келмоқда. Бундан ташқари халқимизнинг буюк алломалари, таниқли шоир ва ёзувчилари таваллуд кунларини нишонлаш, адабий учрашув ва турли мавзудаги давра суҳбатлари ҳам келажак эгалари бўлмиш ёш авлодда аждодлар меросига ҳурмат, миллий ғурур ва ўз ватанига сидқидилдан хизмат қилиш ҳиссини шакллантириш мақсадида тез-тез ўтказиб борилади.

Ахборот-ресурс марказида адабиётларнинг тўлиқ матнли электрон вариантларини яратиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ матнли электрон адабиётлар сони 25000 дан ошганини айтиб ўтиш мумкин.

Жадал ривожланиб бораётган замонда соҳа ходимларининг билим, малака ва кўникмаларини ошириб, такомиллаштириб боришга алоҳида аҳамият бериш бугунги куннинг муҳим талаби деб ўйлайман. Шу борада марказнинг 20 та ходими ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича малака ошириш курсларида қатнашиб, сертификатга эга бўлдилар. Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали «Электрон Ҳукумат» ўқув марказида ахборот-ресурс маркази ходимларидан 3 таси малака ошириш курсларида қатнашиб, тегишли билимларга эга бўлдилар. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг Ишчи органи – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотларида марказимиз ходимларидан 10 нафари қатнашиб, ахборот-кутубхона фаолияти бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ахборот-ресурс марказида бугунги кунда 306 000 дона босма нашрлар бўлиб, уларнинг сони тизимли равишда ошиб бормоқда. АРМда даврий нашрлар  110 номда 13 175 нусхадаги нашрларни ташкил қилади. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор ўқитувчилар учун 250 дан ортиқ ўриндиқлар мавжуд. Бундан ташқари уларнинг ихтиёрига ўқиб-ўрганишлари учун замонавий русумдаги 80 дан зиёд компьютерлар топширилган. Марказ соат 9:00 дан 22:00 гача фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Кадрлар салоҳияти марказ фаолиятини такомиллаштириб, ривожлантиришда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ёшларнинг китобга, адабиётга бўлган эътибори жуда юқори эканлигини инобатга оладиган бўлсак, кенг даврада ўтказиладиган китоб байрамлари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ёшларнинг маънавиятга, билимга бўлган эҳтиёжларини қондиришда энг муҳим омиллардан биридир. Шу ўринда Президент И.А. Каримовнинг «Ада-биётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» деган ҳикматли сўзларини эътироф этиш жоиз деб ўйлайман. Ёш авлодни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш, адабиётга, она-ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини юксалтириш, аҳоли орасида китобхонлик тарғиботини кучайтиришда Урганч давлат университети Ахборот-ресурс маркази зиммасига янада масъулиятли вазифани юклайди ва ёшларнинг миллий истиқлол руҳида тарбия топишида соҳа вакилларининг ўрни катта эканлигини айтиш мумкин.

Жадал ривожланиб бораётган замонда соҳа ходимларининг билим, малака ва кўникмаларини ошириб, такомиллаштириб боришга алоҳида аҳамият бериш бугунги куннинг муҳим талаби деб ўйлайман. Шу борада марказнинг 20 та ходими ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича малака ошириш курсларида қатнашиб, сертификатга эга бўлдилар. Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали «Электрон Ҳукумат» ўқув марказида ахборот-ресурс маркази ходимларидан 3 таси малака ошириш курсларида қатнашиб, тегишли билимларга эга бўлдилар. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг Ишчи органи – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Республика ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотларида марказимиз ходимларидан 10 нафари қатнашиб, ахборот-кутубхона фаолияти бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Ахборот-ресурс марказида бугунги кунда 306 000 дона босма нашрлар бўлиб, уларнинг сони тизимли равишда ошиб бормоқда. АРМда даврий нашрлар  110 номда 13 175 нусхадаги нашрларни ташкил қилади. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор ўқитувчилар учун 250 дан ортиқ ўриндиқлар мавжуд. Бундан ташқари уларнинг ихтиёрига ўқиб ўрганишлари учун замонавий русумдаги 80 дан зиёд компьютерлар топширилган. Марказ соат 9:00 дан 22:00 гача фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Кадрлар салоҳияти марказ фаолиятини такомиллаштириб, ривожлантиришда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ёшларнинг китобга, адабиётга бўлган эътибори жуда юқори эканлигини инобатга оладиган бўлсак, кенг даврада ўтказиладиган китоб байрамлари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ёшларнинг маънавиятга, билимга бўлган эҳтиёжларини қондиришда энг муҳим омиллардан биридир. Шу ўринда Президент И.А. Каримовнинг «Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор» деган ҳикматли сўзларини эътироф этиш жоиз деб ўйлайман. Ёш авлодни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш, адабиётга, она-ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини юксалтириш, аҳоли орасида китобхонлик тарғиботини кучайтиришда Урганч давлат университети Ахборот-ресурс маркази зиммасига янада масъулиятли вазифани юклайди ва ёшларнинг миллий истиқлол руҳида тарбия топишида соҳа вакилларининг ўрни катта эканлигини айтиш мумкин.